Адвокат ёрдамчиси вазифасига лавозим бўйича усиш истиқболи билан ишга таклиф қиламиз

17.01.2020

“ESTE” адвокатлик фирмаси адвокат ёрдамчиси вазифасига лавозим бўйича усиш истиқболи билан ишга таклиф қилади.

Юридик маълумотга ҳамда мутахассислик бўйича
2 йилгача иш тажрибасига эга номзодлар кўриб чиқилади.

Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

  • ўзбек ва рус тилларидан оғзаки ва ёзма шаклда мукаммал фойдалана билиш (инглиз ёки бошқа чет тилини билиш устунлик касб этади);
  • компьютердан эркин фойдаланиш (Word, Excel, Internet, Power Point, Outlook Express);
  • доимий ривожланишга интилиш ва масъулият.

Функционал вазифалар:

  • адвокатлик фаолияти учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тайёрланишида иштирок этиш;
  • юритувда бўлган ва тугалланган ижро ишларининг ҳисобга олинишини амалга ошириш, талаб қилинган ҳужжатлар ва бошқа материалларни ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш;
  • адвокатлик фаолиятини амалга оширилиши билан боғлиқ бошқа топшириқларни бажариш.

Лавозим маоши тарафлар келишувига кўра белгиланади (3 млн сўм ва ундан юқори).

Номзодлар ўз резюмеларини 2020 йил 23 январга қадар боғланиш учун телефон рақамни кўрсатган ҳолда info@este.uz электрон почтасига юбориши керак.

+998 990 11 11 88 | www.este.uz

← Орқага