“ESTE” адвокатлик фирмаси иқтисодий ишлар бўйича ихтисослашган адвокатларни ишга таклиф қилади

04.08.2020

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

  • фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни билиш;
  • 1 йилдан ортиқ иш тажрибаси;
  • ривожланишга интилиш ва масъулият.

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАР:

  • ишонч билдирувчиларнинг манфаатларини иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий судларда ифода қилиш, жумладан ишлар бўйича ҳуқуқий позицияни ва уларни юритиш стратегиясини ишлаб чиқиш; даъво аризалари, апелляция ва кассация шикоятлари, фикрномалар ва эътирозномалар, бошқа процессуал ҳужжатларни тайёрлаш; суд мажлисларида профессионал равишда қатнашиш;
  • ташкилотларга юридик хизмат кўрсатиш;
  • интеллектуал мулк объектларини маъмурий ва суд тартибида ҳимоя қилиш.

МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ:

  • Тошкент шаҳри марказида жойлашган замонавий офис (Ўзбекистон санъат музейи ёнида);
  • иноқ ва юқори малакали жамоа;
  • иш куни 09:30 дан 18:00 гача.

Номзодларнинг резюмеларини боғланиш учун телефон рақамини кўрсатган ҳолда info@este.uz электрон почтасига ёки @este_uz (+998 990 11 11 88) телеграм-контактига юбориш сўралади.

← Орқага